Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Яблоко” партияси илк бор Москва сайлов комиссиялари ишига қўйилмади
33 йиллик тарихида биринчи марта “Яблоко” партияси Москва ҳудудий сайлов комиссияларининг ҳеч бирида вакилга эга бўлмайди, деб хабар қилди партиянинг пойтахт бўлим раҳбари Кирилл Гончаров.
“Яблоко” партияси Москва шаҳри ҳудудий сайлов комиссияларида вакилликка эга бўлмади. Бу ҳақда партиянинг Москва шаҳар бўлими раҳбари Кирилл Гончаров душанба куни, 22 декабрда Telegram'да маълум қилди.
“Москва шаҳар сайлов комиссияси шаҳар ҳудудий сайлов комиссияларини кейинги 5 йилга шакллантирди. ‘Яблоко’ мавжуд бўлган 33 йил давомида биринчи марта 127 комиссиянинг ҳеч бирида бизнинг вакилимиз бўлмайди”, — деб ёзди у.
Гончаров фикрича, “Яблоко” вакилларини Москвадаги ҳудудий сайлов комиссиялари ишида иштирок этишга қўймаслик ҳақидаги қарор “фуқаролик жамиятининг шаҳар ҳокимияти билан ҳамкорлигига салбий таъсир кўрсатади, москваликларнинг сайловларга бўлган ишончининг ошишига хизмат қилмайди, уларнинг аллақачон паст бўлган легитимлигини янада емириб қўяди”.
Пойтахтдаги “Яблоко” раҳбари бундай қарор сабабларини тушунтиришни сўраб, Москва шаҳар сайлов комиссияси раиси Олга Кирилловага хат йўллаганини билдирди.
SoTAvision Telegram-канали эслатишича, РФ парламентида вакилликка эга партиялар (“Единая Россия”, КПРФ, ЛДПР, “Справедливая Россия”, “Новые люди”) ҳар бир ҳудудий сайлов комиссиясига танловсиз равишда биттадан вакил киритиш квотасига эга. “Яблоко” эса 127 комиссиянинг ҳар бирига номзодларни мустақил равишда кўрсатади.
3 декабр куни “Яблоко” Facebook'да 2026 йилда Давлат думаси ва ҳудудлар қонун чиқарувчи йиғилишлари сайловларида “Тинчлик ва эркинлик учун! Қўрқувсиз ҳаёт учун!” шиорлари билан иштирок этишини маълум қилди. Ўша постда “сўнгги ойларда ‘Яблоко’ етакчилари босим ва репрессияларга тобора кўпроқ дуч келмоқда”, деб ҳам айтилган.
Бугунги кунда “Яблоко” партияси раисининг икки ўринбосари — Лев Шлосберг ва Максим Круглов тергов изоляторида сақланмоқда. Партия раиси Николай Рибаков эса 2026 йилги Давлат думаси сайловларида иштирок этиш имкониятидан маҳрум қилинган.
Мавзуга оид
13:08 / 13.05.2026
Зеленскийдан тролл-фармон, «музлаган» фронт: урушда нима гап?
18:34 / 07.05.2026
Бу йил Москвадаги Ғалаба парадида Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари қатнашмайди
20:39 / 27.04.2026
Москвага қиш қайтди – фотолар
12:07 / 23.04.2026