Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ноябрда уй-жой савдоси ошди, ижара нархлари ҳам ўсди
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ноябр ойи учун кўчмас мулк бозори таҳлилини янгилаб, уй-жой олди-сотди битимлари сони 25 мингтага етгани, айрим вилоятларда ўсиш юқори бўлгани ҳамда Тошкентда ижара нархи йиллик ҳисобда кўтарилганини маълум қилди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ноябр ойи учун Ўзбекистондаги кўчмас мулк бозорида кузатилган ўзгаришлар таҳлилини тақдим этди.
Таҳлилга кўра, мамлакатда уй-жой олди-сотди шартномаларининг умумий сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,2 фоизга ошиб, 25 мингта битимни ташкил этган. Йиллик ҳисобда энг юқори ўсиш суръатлари Бухоро вилоятида (35,4 фоиз), Қашқадарё вилоятида (26,5 фоиз) ва Самарқанд вилоятида (21,7 фоиз) қайд этилган.
Республика бўйича иккиламчи уй-жой бозорида йиллик ҳисобда нархларнинг ўртача 7 фоиз атрофида мўътадил ўсиши кузатилган.
Ижара бозори бўйича эса, ноябр ойида Тошкент шаҳрида ўртача ижара нархи 1 кв.м учун 8,7 долларни ташкил этган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 5 фоизга юқори экани айтилди.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
11:00 / 17.06.2026
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга оид қонунчилик янгиланди
10:45 / 10.06.2026
Айрим шаҳарларда ҳарбий хизматчилар учун ижара компенсацияси оширилади
08:25 / 06.06.2026