Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмуни янада кучайтирилади
Ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, турли безаклари ишлаб чиқилади.
Ҳукумат қарори билан “Ўзбекистонда байрамларнинг ғоявий-маънавий мазмунини янада кучайтириш ва оммалаштириш” концепцияси тасдиқланди.
Қайд қилинишича, Ўзбекистонда 50 дан ортиқ умумхалқ байрамлари, муҳим саналар, касб байрамлари ва халқаро кунлар турли даражаларда нишонланмоқда.
Концепцияга кўра, ҳар бир умумхалқ байрамининг ўзига хослигини инобатга олган ҳолда таъсирчан ва жозибадор мусиқий атрибутлари, ўзига хос тароналари, турли безаклари ишлаб чиқилади.
Ҳар бир умумхалқ байрамининг ғоявий-маънавий мазмуни, тарихий шаклланиши ва жамият тараққиётидаги аҳамиятини очиб берувчи қўлланмалар тайёрланади ва кенг тарқатилади.
Умумхалқ байрамлари доирасида “Энг иқтидорли ёш” акция-шоу дастурини ўтказиш орқали муваффақиятга эришган ёшларни халққа танитиш ва шу орқали бошқа ёшларни ўз мақсадлари йўлида руҳлантиришга оид интерактив тадбирлар ташкил қилинади.
Байрам кунларига оид оммабоп адабиётлар, шу жумладан, “Ўзбекистон байрамлари” китоби тайёрланади ва чоп этилади.
Мавзуга оид
14:24 / 14.03.2026
Хивада «Боқий шаҳар» концепцияси асосида янги ҳудуд барпо этилади
18:45 / 16.10.2025
Россияда 2026-2030 йилларга мўлжалланган давлат миграция сиёсати концепцияси тасдиқланди
18:08 / 10.10.2025
МДҲ давлатлари раҳбарлари 2030 йилгача мўлжалланган ҳарбий ҳамкорлик концепциясини келишиб олди
21:09 / 26.02.2025