Ўзбекистон | 09:13
713
1 дақиқада ўқилади

Бозор хизматлари ҳажми эълон қилинди: энг паст кўрсаткич Сирдарёда

2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 916 трлн сўмни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилган — 12,6 трлн сўм.

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бозор хизматларининг энг катта ҳажми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келган — 349,9 трлн сўм. Кейинги ўринларда Самарқанд вилояти (67,6 трлн сўм), Фарғона вилояти (61,9 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (61,8 трлн сўм) қайд этилган.

Ўрта кўрсаткичли ҳудудлар орасида Наманган вилояти (47,2 трлн сўм), Андижон вилояти (46,9 трлн сўм) ҳамда Қашқадарё вилояти (46,7 трлн сўм) алоҳида тилга олинган.

Қолган ҳудудларда эса бозор хизматлари ҳажми қуйидагича шаклланган: Бухоро вилояти — 37,2 трлн сўм, Хоразм вилояти — 31,8 трлн сўм, Сурхондарё вилояти — 30,8 трлн сўм, Қорақалпоғистон Республикаси — 30,5 трлн сўм, Навоий вилояти — 22,6 трлн сўм, Жиззах вилояти — 21,4 трлн сўм.

Маълумот учун, тақдим этилган рақамлар 2025 йил январ–ноябр ойларида кўрсатилган бозор хизматлари натижалари асосида шакллантирилган.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид