Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия ғарбида ўтказилган намойишлар чоғида 3 киши ҳалок бўлди
Маълумотларга кўра, Сурия алавийлари олий ислом кенгаши раҳбари шайх Ғазал Ғазал норозилик намойишлари ўтказишга даъват қилган.
Фото: AP
Сурия ғарбидаги Латакия ва Тартус вилоятларида юз берган тартибсизликлар оқибатида камида 3 киши ҳалок бўлди, 55 киши жароҳатланди.
Syria TV телеканалининг хабарига кўра, ҳалок бўлганлар орасида хавфсизлик кучлари ходими ҳам бор.
Аввалроқ араб ОАВлари Латакия ва Тартусда норозилик намойишлари бошлангани ҳақида хабар берганди. Маълумотларга кўра, Сурия алавийлари олий ислом кенгаши раҳбари шайх Ғазал Ғазал норозилик намойишлари ўтказишга даъват қилган.
Қайд этилишича, намойишчилар орасида қуролли шахслар ҳам кўзга ташланган, улар ҳуқуқ-тартибот ходимларига қарата ўқ узган.
Намойиш қатнашчилари янги ҳокимият томонидан ҳибсга олинган фаолларнинг озодликка чиқарилишини талаб қилишган.
Мавзуга оид
18:35 / 08.02.2026
Башар Асад ҳокимият тепасидаги сўнгги кунларини ўйин ўйнаб ўтказган - ОАВ
10:04 / 31.01.2026
Сурия ҳокимияти ва курдлар кенг қамровли келишув тузди
00:25 / 26.01.2026
Эрондаги норозилик намойишлар вақтида 30 минг киши ҳалок бўлган – ОАВ
19:30 / 21.01.2026