Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта давомида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда – Ўзгидромет
30–31 декабр кунлари аксарият ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. 31 декабрда ҳарорат +5…+10 даража бўлади. 1–2 январ кунлари эса ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади ва ҳаво +3…+13 даражани ташкил этади. 3–4 январдан совуқ ҳаво массалари кириб келиши мумкин.
Фото: Kun.uz
Йилнинг охирги кунларида Ўзбекистон ҳудуди бўйича беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Душанба кундузи Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Самарқанд, Қашқадарё вилоятларида ёмғир ёғади. Бу кун декабр ойи охиридаги энг илиқ кун бўлади. Кундузи ҳаво +13…+18 даражагача кўтарилади.
30–31 декабр кунлари республиканинг аксарият вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, шимолда қорга айланади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. 30 декабрда ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади, 31 декабрга бориб, ҳарорат +5…+10 даража атрофида бўлади.
1–2 январ кунлари Ўзбекистон бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фақат Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида 1 январ куни бази жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи 1 январда +3…+8 даража, 2 январда +8…+13 даражани ташкил этади.
3−4 январ кунлари республика ҳудудига нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
3 январ куни, 4 январ куни кечаси ва эрталаб республика бўйича баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. 4 январга бориб, кундузги ҳарорат аста-секин 0…+5 даражагача пасаяди.
Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Тоғларда вақти-вақти билан асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилади, айрим жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида душанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат +15…+17 даража бўлади. 30 декабрда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳарорат кундузи +11…+13 даража бўлади. 31 декабрда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кундузи +8…+10 даража бўлади.
1–2 январ кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳарорат 1 январда +5…+7 даража, 2 январда +11…+13 даража бўлади. 3 январ ва 4 январга ўтар кечаси вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин) бўлади. Кундузги ҳарорат аста-секин 0…+5 даражагача пасаяди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан бироздан ўртача тезликкача эсади.
Мавзуга оид
12:12 / 26.12.2025
Ҳафта охирида ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
09:59 / 23.12.2025
Ўзгидромет: инверсия жараёнлари фаоллашиб, ҳаво сифати ёмонлашиши мумкин
14:58 / 22.12.2025
Ҳафта давомида ҳаво бироз исиши, айрим ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
19:05 / 21.12.2025