Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилнинг 11 ойида Ўзбекистонга 10,7 млн турист ташриф буюрди
Миллий статистика қўмитасига кўра, 2025 йил январ–ноябр ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 10,7 миллион нафар чет эл фуқаролари келган. Ушбу даврда мамлакатга 200 та давлатдан сайёҳлар ташрифи қайд этилди.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 10,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Мазкур даврда мамлакатга 200 та давлатдан туристлар келгани қайд этилган.
Статистикага кўра, ташриф буюрганларнинг 5 850 226 нафарини эркаклар, 4 899 104 нафарини аёллар ташкил этган.
Туристларнинг ёш бўйича тақсимоти эса, 0–18 ёшдагилар 1 383 437 нафар, 19–30 ёшдагилар 1 756 723 нафар, 31–55 ёш тоифасидагилар 5 427 650 нафар бўлган. 56 ёш ва ундан катта туристлар сони эса 2 181 520 нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
12:27
2025 йилда алоқа-ахборотлаштириш хизматлари таркиби маълум қилинди
11:53
Ҳудудлар кесимида фуқаролик объектлари қурилиши: энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида
13:05 / 29.12.2025
Ўзбекистонликларнинг хорижий сафарлари ошди: етакчи йўналиш — Қирғизистон
10:26 / 27.12.2025