Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
750 долларлик қўшимча тўлов орқали суҳбатга тезкор ёзилиш мумкин.
Доналд Трамп маъмурияти АҚШ визаси учун суҳбатдан ўтиш жараёнига янги пуллик хизматни жорий этмоқда. 2026 йил 1 июлдан бошлаб сайёҳлик ва бизнес визалари (B1/B2) учун ариза берувчи 10 иш куни ичида суҳбатга ёзилиши мумкин. Бунинг учун қўшимча 750 доллар тўлаши керак.
Янги дастур нималарни таклиф этади
-
Хизмат нархи: стандарт виза тўловидан (185 доллар) ташқари 750 доллар.
-
Муддат: тўлов амалга оширилгандан сўнг 10 иш куни ичида суҳбат.
-
Амал қилиш муддати: пилот лойиҳа 2026 йил 1 июлдан 31 декабргача.
-
Манзиллар: фақат айрим элчихоналар ва консулликларда (тўлиқ рўйхат кейинроқ эълон қилинади).
Муҳим эслатма: 750 долларлик тўлов виза берилишини кафолатламайди - у фақат суҳбатга ёзилишни тезлаштиради.
Таъкидланишича, АҚШда миграция сиёсати қатъийлашгани сабабли, кўплаб мамлакатларда B1/B2 визалари учун навбатлар сезиларли даражада ошди - кутиш муддати ойлаб чўзилиши мумкин. Янги премиум хизмат тезкорлик учун пул тўлашга тайёр бўлганларга тизим юкламасини қисман енгиллаштиришга мўлжалланган.
Дастур вақтинчалик қоида форматида ишга туширилган ва синов натижаларига кўра баҳоланади. Давлат департаменти маълумотларига кўра, хизмат нархи давлатнинг ҳақиқий харажатлари асосида ҳисобланган.