Ўзбекистон | 13:47
798
1 дақиқада ўқилади

6 та вилоятда қор кўчиш хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи бор. Фуқаролардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралди. 

Фото: Kun.uz

Ўзбекистоннинг баъзи тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Ўзгидромет тезкор ахборот берди

2025 йил 31 декабрдан 2026 йил 5 январга қадар кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг қуйидаги ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган: 

🔹Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

🔹Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

🔹Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

🔹Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

🔹Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

🔹Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи элон қилинади.

Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралган.

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид