Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 09:34 / 02.01.2026
1770
1 дақиқада ўқилади
Тошкент шаҳри етакчи: саноат ишлаб чиқариш ҳудудлар кесимида
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида Ўзбекистонда 963,3 трлн сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,8 фоизга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳудудлар кесимида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 25,8 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 94,9 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 43,5 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 32,1 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 40,9 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 173,5 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 34,2 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 51,3 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 16,1 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти — 23,1 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 146,9 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 50 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 30 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 184,4 трлн сўм.
Ҳудудлар орасида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилган. Кейинги ўринларда Навоий вилояти (173,5 трлн сўм) ва Тошкент вилояти (146,9 трлн сўм) қайд этилган.
Мавзуга оид
07:23
Жаҳон миқёсида мис захиралари: Ер қаърида қанча мис бор?
17:14 / 21.02.2026
Картадан пул ўтказмаларининг 46 фоизи 1 млн сўмгача бўлган транзакциялар – Марказий банк
11:55 / 20.02.2026
Ўзбекистонликлар январда энг кўп қайси давлатларга сафар қилди?
10:39 / 20.02.2026