Технология | 00:15 / 04.01.2026
4530
1 дақиқада ўқилади

Xiaomi айрим смартфонларини қўллаб-қувватлашни тўхтатади

Фото: Xiaomi

Xiaomi компанияси EOL (End of Life) мақомини оладиган, яъни операцион тизим ва хавфсзлик патчлари янгиланиши бутунлай тўхтатиладиган смартфонлари рўйхатини эълон қилди.

Эълон қилинган жадвалга кўра, 2026 йил бошида Redmi 12C смартфонини қўллаб-қувватлаш тўхтатилади. 

Март ойида Xiaomi 12 ва Xiaomi 12 Pro EOL мақомини олади. Улар учун энг сўнгги янгиланиш HyperOS 3 бўлади. 

Redmi Note 12 5G смартфонини қўллаб-қувватлаш ҳам худди шу даврда тўхтатилади, у HyperOS 2 тизимида қолади. 2026 йил октябрида Xiaomi 12T ва 12T Pro энг сўнгги янгиланишларни олади.

EOL мақомини олган қурилмалар ишлашда давом этади, лекин янги функцияларни олиш имкониятини йўқотади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид