Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар йили камида 5 та давлат функцияси тўлиқ электрон шаклга ўтказилади
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида ҳар йили 10 та республика ижро этувчи органда жараёнларни оптималлаштириш, қоғозбозликни қисқартириш, ортиқча маълумот талаб қилишни бекор қилиш ҳамда айрим соҳаларда хизматларни 100 фоиз рақамлаштириш режалаштирилмоқда.
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида давлат бошқаруви органлари ишини аҳоли манфаатларига йўналтириш, давлат хизматларини соддалаштириш ва бюрократик тўсиқларни қисқартириш устувор вазифа сифатида қайд этилган.
Лойиҳада келтирилишича, 381-банд доирасида ҳар йили 10 та республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ички иш юритув жараёнлари — ҳужжатларни келишиш, имзолаш, маълумот алмашиш ва бошқа босқичларни 5 фоизга мақбуллаштириб бориш кўзда тутилган. Бу орқали қарор қабул қилиш тезкорлигини ошириш ва иш жараёнларини ихчамлаштириш мақсад қилинган.
Шунингдек, 382-бандга мувофиқ, ҳар йили 10 та республика ижро этувчи орган фаолиятида анъанавий шаклда амалга оширилаётган тартиб-таомилларнинг камида 10 фоизини рақамлаштириш ва шу орқали жараёнларда қоғоз сарфини қисқартириш режалаштирилмоқда.
Лойиҳадаги муҳим йўналишлардан яна бири — фуқаролардан ортиқча ҳужжат ва маълумот талаб қилиш амалиётини бартараф этиш. Жумладан, 383-бандда 110 дан ортиқ маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишни тўлиқ бекор қилиш вазифаси белгиланган.
Бундан ташқари, 384-банд доирасида ҳар йили республика ижро этувчи ҳокимият органларининг аҳолига хизмат кўрсатишга оид камида 5 та функциясини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш режалаштирилган. Мақсад — хизматларни фуқаролар учун янада қулай, тез ва шаффоф қилиш.
Шунингдек, 385-бандда тадбиркорлик субъектларига саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тизимини 100 фоиз рақамлаштириш вазифаси қўйилган. Бу йўналишда хизмат кўрсатиш жараёнларини ягона электрон тартибга ўтказиш, мурожаатларни кўриб чиқиш ва рухсат бериш механизмларини соддалаштириш кўзда тутилмоқда.
Мавзуга оид
19:02 / 01.05.2026
Ўзбекистон сунъий интеллект даврига киряпти: президент қандай вазифаларни қўйди?
19:07 / 21.01.2026
Сунъий интеллектдан энг кўп фойдаланадиган мамлакатлар аниқланди – Ўзбекистон сўнгги ўринларда
09:14 / 20.01.2026
Ички ишлар тизимида миграция хизматлари рақамлаштирилади: “Ақлли” шохобчалар жорий этилади
14:34 / 05.01.2026