Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адвокатлар сони 2000 нафарга оширилиши режалаштирилмоқда
“Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳасида адвокатура институти салоҳиятини ошириш, малакали ҳуқуқий ёрдам тизимини ривожлантириш ҳамда коррупциявий омилларни бартараф этиш самарадорлигини кучайтиришга қаратилган қатор мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.
Лойиҳага мувофиқ, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий ишлар бўйича адвокатлар ҳамда судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат идоралари ўртасида электрон ҳужжатлар алмашинуви даражасини камида 50 фоизга етказиш кўзда тутилган. Шунингдек, адвокатлар сонини камида 2000 нафарга кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Коррупцияга қарши кураш йўналишида эса Transparency International ташкилоти эълон қиладиган Коррупцияни қабул қилиш индексида камида 20 поғонага кўтарилиш мақсад қилинган. Давлат харидларида маълумотларни машинада ўқий оладиган форматда, хусусан, Open Contracting Data Standard (OCDS) форматида жойлаштириш улушини 100 фоизга етказиш ҳам белгиланган.
Бундан ташқари, рақобатлашмаган усулларда амалга оширилган давлат харидлари улуши 20 фоиздан ошмаслиги таъминланиши (фавқулодда ҳолат ва ягона етказиб берувчи билан амалга оширилган харидлар бундан мустасно), шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг 100 фоизи “коррупциядан холи қонунчилик” тамойили асосида ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.
Мавзуга оид
10:00 / 17.06.2026
Суд жараёнларида адвокатлар ваколатлари кенгайтирилиши мумкин
07:51 / 02.04.2026
Тошкент вилоятида адвокат 10 минг доллар билан ушланди
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
14:50 / 07.01.2026