Иқтисодиёт | 11:08 / 08.01.2026
1221
1 дақиқада ўқилади

АҚШ капитали иштирокидаги корхоналарнинг энг кўпи Тошкент шаҳрида

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йил 1 декабр ҳолатига Ўзбекистонда Америка Қўшма Штатлари капитали иштирокида жами 336 та корхона фаолият юритмоқда. Уларнинг 146 таси қўшма, 190 таси хорижий корхоналар ҳисобланади.

Қўмита келтирган рақамларга кўра, АҚШ капитали иштирокидаги корхоналарнинг ҳудудлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Тошкент шаҳри – 237 та;
  • Тошкент вилояти – 31 та;
  • Самарқанд вилояти – 19 та;
  • Бухоро вилояти – 8 та;
  • Қашқадарё вилояти – 6 та;
  • Навоий вилояти – 6 та;
  • Фарғона вилояти – 5 та;
  • Жиззах вилояти – 5 та;
  • Андижон вилояти – 4 та;
  • Сирдарё вилояти – 4 та;
  • Қорақалпоғистон Республикаси – 4 та;
  • Наманган вилояти – 3 та;
  • Хоразм вилояти – 3 та;
  • Сурхондарё вилояти – 1 та.

Маълумотларга кўра, корхоналарнинг энг катта қисми Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид