Ўзбекистон | 09:43
1076
1 дақиқада ўқилади

Нукус–Тошкент рейси Урганчдаги муқобил аэродромга йўналтирилди

Нукус халқаро аэропортида кузатилган ноқулай об-ҳаво шароити туфайли Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг Нукус—Тошкент йўналишидаги HY11 рейси экипажи хавфсизлик талабларидан келиб чиққан ҳолда Урганч шаҳридаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилди.

Фото: Uzbekistan Airports

Маълум қилинишича, парвозни амалга ошираётган экипаж Нукус аэропортидаги метеошароитлар қўниш ва парвозлар хавфсизлигига таъсир кўрсатиши мумкинлигини инобатга олган. Шу боис рейс белгиланган тартибда мўлжалланган аэродром ўрнига муқобил аэродром сифатида Урганч аэропортига йўналтирилган.

Авиахавфсизлик қоидаларига кўра, бундай ҳолатларда қарор экипаж томонидан мавжуд об-ҳаво маълумотлари, аэропортнинг қабул қилиш имконияти ва парвоз хавфсизлиги омилларига таяниб қабул қилинади.

Рейснинг кейинги ҳаракатлари (жадвалдаги ўзгаришлар) об-ҳаво шароитининг яхшиланиши ва аэропортлар қабул қилиш имкониятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Йўловчиларга рейс бўйича янгиланган маълумотларни авиакомпания ва аэропорт хизматлари орқали кузатиб бориш тавсия этилади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид