Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент–Ҳайдаробод йўналишида тўғридан тўғри рейслар очилади
Ўзбекистоннинг йирик хусусий авиакомпанияси Centrum Air 2026 йил ёзги мавсумидан бошлаб Ҳиндистон йўналишидаги парвозлар географиясини кенгайтириб, Тошкент–Ҳайдаробод бўйича янги мунтазам тўғридан тўғри рейсларни йўлга қўйишини маълум қилди.
“Дунё” АА хабарига кўра, 2026 йил 30 март санасидан бошлаб Centrum Air Тошкент – Ҳайдаробод йўналишида тўғридан тўғри мунтазам парвозларни амалга оширади. Рейслар Airbus A320 ҳаво кемаларида ҳафтасига икки марта ташкил этилиши режалаштирилган.
Шунингдек, авиакомпания 2026 йил 29 мартдан бошлаб Тошкент – Деҳли йўналишидаги ҳафталик парвозлар сонини учтага етказишни кўзламоқда.
Қайд этилишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги авиақатновлар сезиларли ошган. Ҳозирда Тошкентни Деҳли ва Мумбай шаҳарлари ҳамда Гоа штати билан боғловчи парвозлар сони ҳафтасига 17 тани ташкил этади. Икки давлат ўртасидаги ҳаво қатновларини Uzbekistan Airways, Centrum Air ва Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпаниялари таъминлаб келмоқда.
Маълумотларга кўра, парвозлар сонининг ортиши ва янги йўналишларнинг очилиши икки мамлакат ўртасида савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик, илмий-академик ва таълим алмашинувлари, шунингдек, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Туризм йўналишида ҳам ўсиш қайд этилган: 2025 йилда 80 мингдан ортиқ ҳиндистонлик сайёҳ Ўзбекистонга ташриф буюрган. 2026 йилда янги авиақатновлар йўлга қўйилиши натижасида ушбу кўрсаткич янада ортиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
13:00 / 24.03.2026
Lufthansa Яқин Шарққа парвозлар тақиқини узайтирди
10:13 / 02.03.2026
Жидда—Тошкент репатриация парвозлари йўлга қўйилади
12:24 / 12.02.2026
Россия авиакомпаниялари Кубага парвозларни вақтинча тўхтатди
08:45 / 12.07.2025