Ўзбекистон | 10:10
1480
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда 2025 йилда ишдаги бахтсиз ҳодисаларда 248 та ўлим кузатилди

2025 йилда республикада 849 та ишдаги бахтсиз ҳодиса содир бўлган. 248 киши вафот этган, яна 680 киши оғир жароҳатланган. Энг кўп ҳолатлар қурилиш соҳасида юз берган, 432 нафар мансабдорга жиноий чора кўрилган.

Фото: Shutterstock

Давлат меҳнат инспекцияси маълумотларига кўра, 2025 йилдаги ҳодисалар таркиби қуйидагича: 50 та — гуруҳий, 583 та — оғир оқибатли, 216 та — ўлим билан якунланган.

Ҳодисалар оқибатида 961 нафар киши жабрланган. Жумладан, 680 нафар — оғир жароҳат олган, 33 нафар — енгил жароҳат олган, 248 нафар — вафот этган.

Кўрилган чоралар бўйича 432 нафар мансабдор шахсга нисбатан жиноий иш қўзғатилган, 241 нафарга маъмурий жарима қўлланган.

Очиқ манбаларда келтирилган расмий маълумотларга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда меҳнат жараёни билан боғлиқ 868 та бахтсиз ҳодиса юз берган, уларда 974 нафар ходим жароҳатланган, 261 нафар эса ҳалок бўлган.

Шунга кўра, 2025 йил кўрсаткичлари 2024 йилга нисбатан: бахтсиз ҳодисалар сони: 868 → 849 ( –19 та ), жабрланганлар сони: 974 → 961 ( –13 нафар ), вафот этганлар сони: 261 → 248 ( –13 нафар ).

Мутасаддилар меҳнат хавфсизлиги талабларига қатъий риоя этиш ҳар бир иш жойида устувор вазифа бўлиши лозимлигини таъкидламоқда.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид