Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда юз берган ёнғинда аёл ва икки бола ҳалок бўлди
Шайхонтоҳур туманида юз берган офатда яна 1 киши жабрлангани айтилмоқда.
Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги хонадонларнинг бирида юз берган ёнғин оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 1 киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Миллар» кўрсатуви маълум қилди.
Қайд қилинишича, ёнғин ҳақидаги хабар Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига 16 февраль куни соат 20:51 да келиб тушган. Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан соат 21:38 да ўчирилган.
Ёнғин ўчирилганидан сўнг, уй ичида уч нафар фуқаронинг жасади аниқланган. Шунингдек, бир нафар фуқаро тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган.
«Миллар» кўрсатуви хабарига кўра, вафот этганлар она ва унинг вояга етмаган икки фарзанди бўлган.
«Келинимиз билан иккита жиянимиз хонадан чиқолмай қолибди. Кира олмадик. Ёнғин сабабли қўшни томонидан деворни бузиб кирдик охири. Кирганимизда кеч бўлган экан», деди гувоҳлардан бири.
Ҳолат бўйича терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:23 / 22.06.2026
Тошкент вилоятида автоқисмлар дўконида ёнғин чиқди
11:00 / 22.06.2026
Андижонда ёғоч омборида ёнғин содир бўлди
13:40 / 19.06.2026
Ўзбошимчалик билан сақланган солярка портлаган – Ёзёвондан репортаж
10:25 / 18.06.2026