Ўзбекистон | 19:30
1059
2 дақиқада ўқилади

2025 йилда Ўзбекистонда 1854 киши ЙТҲ қурбони бўлди

Йўлларда энг кўп ўлим ҳолати Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида кузатилган. Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ЙТҲ оқибатидаги ўлимлар сони 2024 йилга нисбатан ошган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Ўзбекистонда 2026 йил январ ойининг 11 кунида 45 киши ЙТҲ оқибатида вафот этди. Шундан 8 та ўлим ҳолати Тошкент вилоятида қайд этилди.

Олдини олиш бўйича кўрилаётган чораларга қарамай, Ўзбекистонда ЙТҲ қурбонлари сони юқорилигича қолмоқда.

Kun.uz танишган ҳисоботга кўра, 2025 йилда республика бўйича 1854 киши йўлларда ҳалок бўлган. 7391 киши эса турли даражада тан жароҳати олган. Ўтган йилда содир этилган ЙТҲлар сони 9245 тани ташкил қилди. Биргина 2025 йилнинг декабр ойида республика бўйлаб 190 нафар инсон йўлларда вафот этган.

Таққослаш учун, 2024 йилда 9364 та ЙТҲ содир этилиб, уларда 1869 киши вафот этган ҳамда 7495 нафар шахс тан жароҳати олган.

2025 йилда ҳудудлар кесимида ЙТҲдан энг кўп ўлим ҳолати Самарқанд вилоятида кузатилган – 242 та. Тошкент вилоятида 225 та, Фарғонада 199 та ва Сурхондарёда 167 та ўлим ҳолати кузатилган.

2024 йил билан таққослаганда ЙТҲдан ўлим ҳолатлари Бухоро (+1), Фарғона (+3), Сурхондарё (+8), Қашқадарё (+14), Хоразм (+40) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (+13) ошган. Энг кам ўлим ҳолати кузатилган ҳудудлар сифатида эса Сирдарё (47 киши), Навоий (67 киши) ва Бухоро (72 киши) вилоятлари қайд этилган.

Тайёрлаган:  Руслан Сабуров

Мавзуга оид