Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ҳарбий полигонга бориб, машғулотларни кузатди (фото)
Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти, қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги Махсус операциялар кучлари полигони билан танишди.
«Президентимиз ташаббуси билан сўнгги йилларда Мудофаа вазирлиги қўшинларидаги барча дала ўқув майдонлари, ҳарбий қисм ва муассасаларда модернизация ишлари олиб борилиб, улар халқаро стандартларга мослаштирилди.
Махсус бўлинмаларни самарали тайёрлаш мақсадида халқаро тажриба ва қўшинларни тайёрлашнинг замонавий тенденцияларини ҳисобга олиб ташкил этилган Махсус операциялар кучларининг янги полигони мазкур ишларнинг мантиқий давоми бўлди.
Полигон объектларида шахсий таркибнинг жанговар кўникмаларини такомиллаштириш, тайёргарлик машғулотларини самарали йўлга қўйиш ҳамда маънавий-руҳий барқарорлигини ошириш учун зарур шароитлар яратилган», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Давлат раҳбари бу ердаги жанговар ва махсус тайёргарлик машғулотларини ташкил қилишнинг янги усуллари билан танишди. Қуролли кучлар бўлинмалари билан ўтказилаётган машқларнинг фаол босқичини кузатди.
Ўқув давомида турли қўшинларга мансуб бўлинмаларнинг жанговар имкониятлари ҳамда уларнинг биргаликдаги ҳаракатларининг мувофиқлашганлик даражаси, шунингдек, қўшинлар ва қурол-яроғни бошқаришнинг янги рақамли тизимлари намойиш этилди.

Турли жанговар операцияларни ўтказишда учувчисиз учиш аппаратларидан самарали фойдаланиш усуллари, шунингдек, турли хил ўқув-жанговар вазифаларни бажариш жараёнида артиллерия, авиация, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва қуруқликдаги қўшинларнинг биргаликдаги ҳаракатлари кўрсатилди.
Бунда кичик командирларнинг замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда мустақил қарор қабул қилиш кўникмалари ва бошқарув маҳорати даражаси, шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг тез ўзгариб бораётган жанговар вазият шароитида жанг майдонида замонавий қурол-яроғ ва техникани самарали қўллаш бўйича касбий маҳоратини баҳолашга алоҳида эътибор қаратилди.





Ўқув якунида қуролли кучлар олий бош қўмондони бўлинмаларнинг тайёргарлиги ва уларнинг биргаликдаги ҳаракатларида эришилган уйғунлик даражасини юқори баҳолади.

«Давлатимиз раҳбари қуролли кучларнинг қўмондонлик таркиби билан бўлган суҳбатда дунёда хавфсизликка таҳдидлар авж олаётган бугунги таҳликали кунларда қуролли кучларимиз салоҳиятини янада мустаҳкамлаш, халқ ва армия бирдамлигини таъминлаш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳарбий соҳадаги ислоҳотларнинг ўзагини ташкил этиши кераклигини таъкидлади», – дейилади хабарда.
Мавзуга оид
18:02
Шавкат Мирзиёев Чирчиқ авиация таъмирлаш заводи фаолияти билан танишди
15:51
«Замонавий уруш табиати тубдан ўзгарди» – президент Хавфсизлик кенгаши йиғилишида
17:57 / 12.01.2026
Президент «Ўзбекнефтгаз»га кунлик газ қазиб чиқариш ҳажмини оширишни буюрди
11:23 / 08.01.2026