Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди
Кеча, 13 январ куни соат 23:59 да Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Ниёзий кўчасида жойлашган кўп қаватли уйдаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВББга хабар қилинган.
Хабар қабул қилиниши билан ҳодиса жойига ёнғин-қутқарув бўлинмалари йўналтирилган. Ёнғин-қутқарув экипажи соат 00:04 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни ўчириш ишларини бошлаган. Олиб борилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин соат 00:37 да тўлиқ бартараф этилган.
Маълум қилинишича, ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳамда моддий зарар миқдорига аниқлик киритиш мақсадида тегишли тартибда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Фуқароларга хонадонларда электр жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш, газ ускуналари ва иситиш воситаларини назоратсиз қолдирмаслик, шунингдек, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилиш тавсия этилади.
Мавзуга оид
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
08:19 / 06.06.2026
Навоийда меҳмонхона ошхонаси ёниб кетди
08:50 / 02.06.2026
Навоийда кўп қаватли уйда ёнғин чиқди
20:47 / 01.06.2026