Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
21 мингдан зиёд озарбойжонлик туристик мақсадда Ўзбекистонга келган
2025 йилнинг январ–ноябр ойларида жами 21,4 минг нафар Озарбойжон фуқароси туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,9 минг нафарга ошган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистонга келган Озарбойжон фуқароларининг сафар мақсадлари бўйича кўрсаткичлар қуйидагича тақсимланган:
- сайёҳлик – 13 950 нафар;
- қариндошларни йўқлаш – 5 567 нафар;
- хизмат юзасидан – 1 887 нафар;
- ўқиш – 29 нафар;
- даволаниш – 10 нафар;
- тижорат – 6 нафар.
Маълумотлардан кўринишича, Озарбойжон фуқароларининг Ўзбекистонга ташрифлари орасида энг катта улуш сайёҳлик ва қариндошларни йўқлаш мақсадларига тўғри келган.
Мавзуга оид
11:00 / 12.06.2026
Ўзбекистонда ҳар йили “Очиқ туризм мавсуми” дастури ўтказилади
18:31 / 09.06.2026
АҚШ сайёҳлик ва бизнес визалари учун тезкор суҳбат бўйича пуллик хизматни йўлга қўяди
11:30 / 08.06.2026
Ўзбекистон аҳолиси ўртача неча ёшда?
21:44 / 05.06.2026