Ўзбекистон | 18:04 / 15.01.2026
3139
1 дақиқада ўқилади

Маҳкумларга масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилди

Энди маҳкум ўз шахсий маблағи ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Жиноят-ижро кодексига маҳкумлар ҳуқуқига оид ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар берди Адлия вазирлиги.

Қайд қилинишича, озодликдан маҳрум этилган маҳкумларнинг масофали видео-учрашувдан фойдаланиш ҳуқуқини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Энди маҳкум ўз шахсий маблағи ҳисобидан тўланадиган, 15 дақиқа давом этадиган 1 марта масофали видео-учрашув ёки телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эга бўлди.

Илгари маҳкумнинг фақатгина 15 дақиқа давом этадиган 1 марта телефон орқали сўзлашиш ҳуқуқига эгалиги белгиланган эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан (15 январдан) кучга кирди.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид