Ўзбекистон | 17:40
5796
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди

Фуқаролар census.stat.uz платформаси орқали 31 январгача онлайн тарзда рўйхатдан ўтиши мумкин. 4–28 феврал кунлари махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар уйма-уй юриб, аҳолини ва қишлоқ хўжалигига доир маълумотларни рўйхатга олади.

Ўзбекистонда 15 январдан аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш бошланди. Жараён 28 февралга қадар давом этади.

Адлия вазирлиги хабарига кўра, давлат органлари ва ташкилотлари 2026 йил 15 январдан 31 январгача ўз тизимида фаолият юритаётган барча ходимларнинг census.stat.uz порталида рўйхатдан ўтишини таъминлаши лозим. Рўйхатдан ўтиш OneID тизими орқали амалга оширилади.

Расмий маълумотларга кўра, рўйхатга олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

- 15–31 январ — фуқаролар census.stat.uz платформа орқали онлайн тарзда рўйхатдан ўтади;

- 4–28 феврал — махсус тайёргарликдан ўтган ходимлар уйма-уй юриб, аҳолини ва қишлоқ хўжалигига доир маълумотларни рўйхатга олади.

Тадбир доирасида аҳолининг ёши, таълим даражаси, бандлик ҳолати, миграция жараёнлари, шунингдек, қишлоқ хўжалигида ердан фойдаланиш ва чорвачилик кўрсаткичлари бўйича аниқ маълумотлар тўпланади.

Мутасаддилар таъкидлашича, барча тўпланган маълумотлар махфий сақланади ва фақат статистик мақсадларда қўлланади. Рўйхат саволномаси 71 та саволдан иборат бўлиб, унда аҳолининг турмуш тарзи ва қишлоқ хўжалигига оид асосий кўрсаткичлар қамраб олинган.

Қайд қилиш жоиз, аҳлини рўйхатга олиш мустақил Ўзбекистон тарихида биринчи марта ўтказилмоқда.

Тайёрлаган:  Сардор Юсупов

Мавзуга оид