Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 16:50 / 16.01.2026
1235
1 дақиқада ўқилади
Қора ва рангли металл парча-чиқиндиларини тайёрлаш лицензияланади
2026 йил 15 январда қабул қилинган қонун билан қора ва рангли металл парча-чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш, шунингдек табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси учун лицензиялаш тартиби жорий этилиши белгиланди.
Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Қўшимчаларга кўра, қуйидаги фаолият турларини амалга ошириш лицензия асосида йўлга қўйилади:
- қора металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;
- рангли металл парча ва чиқиндиларини тайёрлаш (харид қилиш), қайта ишлаш ҳамда реализация қилиш;
- табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси.
Шунингдек, мазкур фаолият турлари учун лицензия олишда давлат божи миқдорлари ҳам белгиланган:
- қора ва рангли металл парча-чиқиндиларини тайёрлаш, қайта ишлаш ва реализация қилиш — БҲМнинг 10 баравари;
- табиий газнинг улгуржи ва чакана савдоси — БҲМнинг 30 баравари.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш