Иқтисодиёт | 12:25
648
1 дақиқада ўқилади

Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йилнинг январ–ноябр ойларида савдо хизматлари ҳажми 4,6 трлн сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ошгани билан эътиборга молик.

Мутахассислар таъкидлашича, савдо хизматлари соҳасидаги ўсиш ички бозор фаоллиги, аҳоли истеъмол талабининг ошиши ҳамда хизматлар тармоғининг ривожланиши билан боғлиқ.

Ҳудудлар кесимида савдо хизматлари ҳажми (2025 йил январ–ноябр):

  • Қорақалпоғистон Республикаси — 5,1 трлн сўм;
  • Андижон вилояти — 8,9 трлн сўм;
  • Бухоро вилояти — 8 трлн сўм;
  • Жиззах вилояти — 5 трлн сўм;
  • Қашқадарё вилояти — 8,6 трлн сўм;
  • Навоий вилояти — 4,4 трлн сўм;
  • Наманган вилояти — 9 трлн сўм;
  • Самарқанд вилояти — 11,1 трлн сўм;
  • Сурхондарё вилояти — 7,8 трлн сўм;
  • Сирдарё вилояти — 2,1 трлн сўм;
  • Тошкент вилояти — 14,4 трлн сўм;
  • Фарғона вилояти — 12 трлн сўм;
  • Хоразм вилояти — 4,4 трлн сўм;
  • Тошкент шаҳри — 58 трлн сўм.

Қайд этилишича, энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри ҳиссасига тўғри келмоқда. Бу эса пойтахтда савдо инфратузилмаси, хизматлар кўлами ва истеъмол бозорининг фаол ривожланаётганини кўрсатади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид