Туризм | 10:35
1377
1 дақиқада ўқилади

Топ-10: Ўзбекистонга энг кўп турист қайси мамлакатлардан келган?

Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга келган.

Фото: Kun.uz 

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3,7 млн нафарга ёки 46,8 фоизга ошган (яъни ўтган йили тахминан 8,0 млн нафар турист қайд этилган).

Туристлар оқимида қўшни давлатлар етакчилик қилмоқда: Қирғизистон (3,3 млн), Тожикистон (2,7 млн) ва Қозоғистон (2,7 млн) ҳиссасига тўғри келадиган улуш жами туристларнинг катта қисмини ташкил этган. Умуман, топ-10 давлат ҳиссаси тахминан 95 фоиз атрофида.

Туристлар сони бўйича топ-10 давлатлар:

  • Қирғизистон — 3,3 млн нафар;
  • Тожикистон — 2,7 млн нафар;
  • Қозоғистон — 2,7 млн нафар;
  • Россия — 984,4 минг нафар;
  • Афғонистон — 476,7 минг нафар;
  • Туркманистон — 370 минг нафар;
  • Хитой — 278,9 минг нафар;
  • Туркия — 174,9 минг нафар;
  • Ҳиндистон — 80,8 минг нафар;
  • Корея Республикаси — 46,3 минг нафар.

Аҳамиятли жиҳати, статистикада Россия, Хитой, Туркия, Ҳиндистон ва Корея Республикаси каби йирик бозорлардан ташрифлар ҳам қайд этилгани халқаро туристик география кенгаяётганини кўрсатади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид