Иқтисодиёт | 12:10 / 20.01.2026
1849
1 дақиқада ўқилади

Шоколад маҳсулотлари экспорти қарийб 30 фоизга ошди

Ўзбекистон 2025 йил январ–ноябр ойларида 24 та хорижий давлатга қиймати 8,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 3,3 минг тонна шоколад маҳсулотлари экспорт қилган. Экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 753 тоннага ёки 29,9 фоизга ошган.

Фото: iStock

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ҳисобот даврида Ўзбекистон шоколад маҳсулотларини энг кўп Озарбойжонга етказиб берган — 633,1 тонна. Кейинги ўринда Мўғулистон қайд этилган — 433,7 тонна. 

Шунингдек, Қозоғистонга 368,8 тонна, Россияга 365,2 тонна, Қирғизистонга 360,3 тонна шоколад маҳсулотлари экспорт қилинган.

Маълумотларга кўра, қолган давлатлар ҳиссасига жами 1,1 минг тонна шоколад маҳсулотлари тўғри келган. 

Умуман олганда, келтирилган статистик кўрсаткичлар шоколад маҳсулотлари бўйича экспорт географияси кенгайиб, ташқи бозорларда маҳсулотга талаб ортиб бораётганини кўрсатади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид