Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
2026 йил 21–26 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ва ҳаво ҳарорати ўзгариши сабабли Ўзбекистоннинг айрим тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи юзага келиши мумкин. Фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғ йўлларида ҳаракатланувчи ҳайдовчилар эҳтиёткорликка чақирилди.
Тезкор гидрометеорологик ахборотга кўра, қор кўчиш хавфи қуйидаги ҳудудларда эълон қилинди:
- Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманлари;
- Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманлари;
- Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманлари;
- Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманлари;
- Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);
- Наманган вилояти: Поп тумани.
Тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли, дам олувчилар ва ушбу йўналишларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади.
Мавзуга оид
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
15:36 / 29.06.2026
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026