Ўзбекистон | 11:39
12719
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қор, кучли шамол ва совуқ об-ҳаво кутилмоқда

22–24 январ кунлари Ўзбекистонга нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Ўзгидромет ҳудудларда қор ёғиши, баъзи жойларда яхмалак кузатилиши, шамол тезлиги кучайишидан огоҳлантирди. Ҳарорат кечалари –3…–8, шимолда –12…–15 даражагача пасаяди.

Фото: Kun.uz

22–24 январ кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади, дея огоҳлантирмоқда Ўзгидромет.

Пайшанба куни ва жума кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 22–23 январ кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

22–24 январ кунлари ҳарорат кечалари –3…–8 даражагача, кундуз кунлари –3…+2 даражагача, шимолда кечалари –12…–15 даражагача, кундуз кунлари –2…–5 даражагача пасаяди.

Баъзи жойларда шамол тезлиги 15–20 метр/сониягача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22–25 метр/сониягача кучайиши мумкин.

Тайёрлаган:  Азиз Қаршиев

Мавзуга оид