Ўзбекистон | 09:50
2578
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик мерган Осиё чемпионатида жаҳон рекордини ўрнатди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида бўлиб ўтган стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди. Ўсмирлар тоифасида Охунжон Абдуқодиров турнир ғолиби бўлиб, янги жаҳон рекордини қайд этди.

Фото: "Дунё" АА

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида стенддан ўқ отиш бўйича Осиё чемпионати якунланди. Мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 1 тадан олтин, кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.

Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра, ўсмирлар тоифасида ғолиб бўлган Охунжон Абдуқодировнинг натижаси алоҳида эътироф этилди — у чемпионатда янги жаҳон рекордини ўрнатди.

Шунингдек, Ярослава Эштаева кумуш медалга сазовор бўлди. Ўсмирлар ўртасидаги жамоавий баҳсларда эса Охунжон Абдуқодиров, Азамат Қаюмов ва Шоҳрух Садиров бронза медалини қўлга киритишди.

Қитъа биринчилигидаги мазкур натижалар ўзбекистонлик мерганларнинг тайёргарлиги ва халқаро майдондаги рақобатбардошлигини яна бир бор тасдиқлади.

Тайёрлаган:  Отабек Матназаров

Мавзуга оид