Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг ўз муаммолари туфайли Гренландия билан иши йўқ – Песков
Биз махсус ҳарбий операция, иқтисодий ривожланиш билан шуғулланишимиз, демографияни тўғрилашимиз, маҳаллий электрониканинг ривожланиш даражасини оширишимиз лозим, деди Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
Фото: РИА Новости
Россияга Гренландия ва Доналд Трампнинг оролни қўшиб олиш нияти қизиқ эмас, деди мамлакат президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Бизнинг ўз ишимиз кўп. Биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилишимиз керак. Биз махсус ҳарбий операция, иқтисодий ривожланиш билан шуғулланишимиз, демографияни тўғрилашимиз, маҳаллий электрониканинг ривожланиш даражасини оширишимиз лозим», деди Песков.
Бунгача АҚШ президенти Вашингтон Гренландияни Россия ёки Хитой эгаллаб олмаслиги учун уни ўз назоратига ўтказиши кераклигини айтганди.
Трампнинг талаби Европа Иттифоқи ва НАТО билан муносабатларда инқирозни келтириб чиқарди. Ўз навбатида, Владимир Путин орол атрофида содир бўлаётган воқеаларга Москванинг алоқаси йўқлигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Дания аввалроқ Россия Вашингтонга Аляскани берганидек, АҚШга Гренландияни сотиши мумкин. Шу билан бирга, у Дания оролга ҳар доим мустамлака сифатида муносабатда бўлганини таъкидлади - «шафқатсиз бўлмаса ҳам, жуда қаттиқ».
Гренландия Дания Қироллиги таркибидаги автоном ҳудуд ҳисобланади. Унинг ҳудудида 56 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Оролни АҚШга қўшиб олиш ғоясига Европа давлатлари ҳам, Гренландия ҳукумати ҳам қарши чиқмоқда.
Мавзуга оид
23:36 / 22.01.2026
Трамп Гренландияни сотиб олмоқчи – АҚШ тарихда кўплаб ҳудудларни сотиб олган
23:29 / 22.01.2026
Трампнинг куёви Кушнер курорт ва осмонўпар биноларига эга «Янги Ғазо» режасини намойиш этди
21:23 / 22.01.2026
"Оскар" киномукофотига номзодлар эълон қилинди
20:32 / 22.01.2026