Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ташқи савдоси: Хитой, Россия ва Қозоғистон етакчи шериклар
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда ташқи савдо айланмаси 20,7 фоизга ошган. Савдо шериклари орасида Хитой, Россия ва Қозоғистон юқори улушни сақлаб қолган.
Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 81,2 млрд АҚШ долларини ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 13,9 млрд долларга ёки 20,7 фоизга ошган.
Йил якунларига кўра, ташқи савдо айланмаси таркибида: экспорт — 33,8 млрд доллар (+24 фоиз), импорт — 47,4 млрд доллар (+18,5 фоиз)ни ташкил этган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон жаҳоннинг 210 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда.
Ташқи савдода энг юқори улуш қуйидаги мамлакатлар ҳиссасига тўғри келган:
- Хитой — 21,2 фоиз;
- Россия — 16,0 фоиз;
- Қозоғистон — 6,1 фоиз;
- Туркия — 3,7 фоиз;
- Корея Республикаси — 2,1 фоиз.
Мавзуга оид
10:19 / 14.07.2026
Ўзбекистонга келган туристлар сони қарийб 25 фоизга ошди
17:51 / 13.07.2026
Ўзбекистонда газеталар сони 15 йилда уч баробар камайди
11:55 / 10.07.2026
Таълим хизматларида олий таълим энг катта улушга эга бўлди
10:25 / 06.07.2026