Соғлом ҳаёт | 09:30 / 23.01.2026
1365
1 дақиқада ўқилади

Қон маҳсулотлари 2 босқичли мажбурий скринингдан ўтказилади

Президент қарорига кўра, қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлаш, жараёнларни стандартлаштириш ҳамда электрон ҳисобни йўлга қўйиш бўйича босқичма-босқич ислоҳотлар амалга оширилади.

“2026–2030 йилларда қон билан ишлаш хизматини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори (ПҚ–19-сон, 20.01.2026 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида янги тизим жорий этилади. Хусусан, 2026 йил 1 октябрдан:

қон маҳсулотлари хавфсизлиги ва сифатини таъминлашга қаратилган барча техник ҳамда тиббий жараёнларни тартибга солувчи стандарт операцион жараёнлар ва хавфсизлик баённомалари жорий қилинади;
“эҳтиёж – қайта ишлаш – етказиш” занжири доирасида бизнес жараёнларини бошқариш тизими йўлга қўйилади.

Шунингдек, 2027 йил 1 мартдан “Қон маҳсулотлари электрон ҳисобини юритиш” ахборот тизими ишга туширилади.

Бундан ташқари, 2026 йил 1 октябрдан қон билан ишлаш хизмати ташкилотларида қон маҳсулотларини мажбурий тартибда 2 босқичли скрининг текширувидан ўтказиш тизими жорий этилиши белгиланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш