Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмда одамларни қўрқитиб, уларни калтаклаган шахслар қўлга олинди
Одамлар орасида «Жомми Даритал», «Малиш» ва «Расул қилич» номлари билан танилган гумонланувчилар кўча муҳитини шакллантириб, фуқароларни қўрқитиб, жисмоний зўравонлик қилиш билан шуғулланган.
Фото: Видеодан кадр
Хоразм вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан қонунсиз кўча муҳитини шакллантириб, фуқароларни қўрқитиш ва зўравонлик орқали назоратда ушлашга уриниб келган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хусусан, танишлари ва ёшлар ўртасида «Жомми Даритал» лақаби билан танилган 29 ёшли Ж.А. Урганч шаҳар марказий деҳқон бозори ҳудудида 27 ёшли йигитнинг йўлини тўсиб, турли баҳоналарни рўкач қилиб, уни ҳеч қандай сабабсиз танасининг турли жойларига уриб, тан жароҳати етказган.
Жабрланувчининг ички ишлар органларига мурожаати асосида суриштирув бошланганидан сўнг, Ж.А. унга руҳий ва жисмоний босим ўтказишга уринган. Шундан кейин тезкор ходимлар томонидан ушланган Ж.А.нинг ёнлари кўздан кечирилганида, оғирлиги 3 грамм бўлган марихуанани қонунга хилоф равишда сақлаб юргани аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Яна бир ҳолатда илгари Жиноят кодексининг 277-моддаси (Безорилик) билан судланган, «Малиш» лақабли 28 ёшли А.М. 18 январь куни Боғот туманида 27 ёшли йигитни олдига чақириб, келмаганини баҳона қилиб, унинг яшаш хонадонига борган. У ерда йигитнинг эркига хилоф равишда уйига кириб, танасининг турли жойларига уриб, жароҳат етказган.
Шунингдек, «Расул қилич» лақаби билан танилган Р.Ф. 13 январь куни Хива-Урганч йўналишида киракашлик қилиб келаётган 41 ёшли эркакни таъқиб қилиб, унинг йўлини тўсган ва автомашинадан тушганидан кейин танасининг турли жойларига уриб-тепиб, жароҳат етказган. Жанжални тўхтатишга уринган 44 ёшли эркак ҳам зўравонликка учраган.
Учта ҳолатда ҳам гумонланувчиларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми (Безорилик) билан, Ж.А.га эса қўшимча равишда 276-моддаси (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гумондорлар эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Юқоридаги шахсларнинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан ички ишлар органларига мурожаат қилиш сўралмоқда.
Мавзуга оид
18:07
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
14:37
Сурхондарёда Тожикистон фуқароси қарз учун гаровга олингани маълум бўлди
11:45 / 24.01.2026
Хоразмда хусусий боғча вафот этган болаларни тарбияланувчи сифатида кўрсатиб, субсидия ўзлаштирди
19:54 / 23.01.2026