Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах вилоятида 11 ёшли ўқувчи B2 сертификатини қўлга киритди
Абдулқодир Муҳаммадижонов энди C1 сертификатини олишга ҳаракат қилмоқда.
Жиззах вилояти Зомин туманидаги ихтисослашган мактаб ўқувчиси Абдулқодир Муҳаммадижонов 2025 йил ёзида, 11 ёшдалигида чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритган.
Абдулқодир Муҳаммадижонов оддий оилада дунёга келган, отаси Лазиз Маҳмудов тадбиркор, онаси Севара Маҳмудова боғча тарбиячиси. Унинг ўзи мактабга тенгқурларига қараганда эртароқ, 6 ёшида қабул қилинган.

Унинг JASUR ENGLISH ўқув марказидаги ўқитувчиси Жасур Ахмуродовнинг айтишича, Абдуқодирнинг келажак орзуси – Американинг нуфузли университетларида ўқиш ҳисобланади. Мана шу орзуси унинг инглиз тилига қизиқиши ортишига сабаб бўлган.
Айни вақтда ҳам JASUR ENGLISH ўқув марказида алоҳида шуғулланаётган Абдулқодир эндиликда кейинги маррага ҳаракат қилмоқда ва CEFR имтиҳонида яна бир бор ўзини синаб кўрмоқчи.
Бу сафар у C1 даражали сертификатни қўлга киритишни кўзлаган.
Мавзуга оид
17:23 / 17.01.2026
Фарғонада 3-, Самарқандда эса 4-синф ўқувчиси B2 сертификатини қўлга киритди
15:55 / 02.12.2025
Улуғбек Мустафоев Жиззах вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
15:20 / 02.12.2025
Президент Жиззахда янги тиббиёт кластерининг дастлабки босқичи билан танишди
11:04 / 02.12.2025