Жамият | 10:15 / 26.01.2026
2801
1 дақиқада ўқилади

Аҳмад Дониш кўчасида тўртта автомобил тўқнашди

Олмазор туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида тўртта транспорт воситаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ натижасида бир ҳайдовчи ва икки нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.

Жорий йилнинг 25 январ куни соат 10:40 ларда Тошкент шаҳри Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида «Малибу-1», Nexia-3, Onix ҳамда «Дамас» русумли транспорт воситалари тўқнашуви оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида Nexia-3 автомашинасининг ҳайдовчиси ва 2 нафар йўловчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати барча йўл ҳаракати қатнашчиларидан ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилиш, тезликни белгиланган меъёрлардан оширмаслик ҳамда эҳтиёткорликни оширишни сўраб қолади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид