Ўзбекистон | 16:04
693
2 дақиқада ўқилади

2025 йилда саноат ишлаб чиқаришида етакчи соҳа — ишлаб чиқариш саноати

2025 йил январ–декабр ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, унинг ҳажми 947,2 трлн сўмни ташкил этди. Бу умумий саноат ишлаб чиқаришининг 86 фоизи демакдир.

Миллий статистика қўмитаси эълон қилган дастлабки кўрсаткичларга мувофиқ, 2025 йилда мамлакат саноат ишлаб чиқаришида асосий “оғирлик” ишлаб чиқариш саноатига тўғри келган. Ушбу йўналишдаги ишлаб чиқариш ҳажми 947,2 трлн сўм бўлиб, саноат таркибидаги улуши 86 фоизни ташкил қилган.

Саноат ишлаб чиқариши ҳажми секциялар бўйича қуйидагича шаклланган:

  • ишлаб чиқариш саноати — 947,2 трлн сўм (86 фоиз);
  • тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш — 77 трлн сўм (7 фоиз);
  • электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш — 70,8 трлн сўм (6,4 фоиз);
  • сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш — 6,1 трлн сўм (0,6 фоиз).

Келтирилган рақамлар йиғиндисига кўра, 2025 йил январ–декабр ойларида саноат ишлаб чиқаришининг умумий ҳажми тахминан 1 101,1 трлн сўмни ташкил этган.

Қайд этилишича, ишлаб чиқариш саноатининг юқори улуши саноат таркибида қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва қўшимча қиймат яратиш йўналишлари асосий ўрин тутаётганини кўрсатади. 

Шу билан бирга, тоғ-кон ишлари ҳамда электр-газ таъминоти соҳалари саноатнинг муҳим бўғинлари сифатида сақланиб, сув таъминоти ва чиқиндиларни бошқариш йўналиши эса нисбатан кичик улушга эга.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид