Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Эронни огоҳлантирди: «Вақт тугаб бормоқда»
Оқ уй раҳбари Эрондан музокаралар столига ўтириб, ядровий келишувни имзолашни талаб қилди. Акс ҳолда «улкан армада тез, катта куч, ғайрат ва қатъият билан» Эрон томон ҳаракатланаётганини айтди.
Фото: Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Эронни ядровий дастур келишуви бўйича музокаралар учун «вақт тугаб бораётгани» ҳақида огоҳлантирди. Баёнот Форс кўрфазида АҚШ қуролли кучларининг тўхтовсиз кўпайиб бораётгани замирида янгради.
Оқ уй раҳбари ижтимоий тармоқдаги хабарида «улкан армада тез, катта куч, ғайрат ва қатъият билан» Эрон томон ҳаракатланаётганини айтди.
«Умид қиламанки, Эрон тезда музокаралар столига ўтиради ва адолатли ва тенг ҳуқуқли битим тузади - ЯДРО ҚУРОЛИСИЗ», деб ёзди Трамп.
Эрон ўзининг ядровий дастури фақат тинчлик мақсадида эканини таъкидлаб келади ва ядровий қурол ишлаб чиқиш нияти борлигини кўп марта рад этган.
АҚШ президентининг таъкидлашича, Форс кўрфазидаги ҳарбий-денгиз кучлари Америка қўшинлари Николас Мадурони қўлга олишдан олдин Венесуэлага юборилганидан кўпроқ.
Трампнинг қўшимча қилишича, бу кучлар «ўз миссиясини тезда, керак бўлса, куч билан бажаришга тайёр, буни хоҳлайди ва бунга қодир».
Аввалроқ, Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи ҳарбий таҳдид орқали дипломатия юритиш самарали ёки фойдали бўлиши мумкин эмаслигини айтган эди.
«Агар улар музокаралар аниқ шаклга эга бўлишини истаса, улар, албатта таҳдидлар, ортиқча талаблар ва мантиқсиз саволларни кўтаришдан воз кечиши керак», деди Ароқчи.
Эрон ядровий келишуви – Қўшма кенг қамровли ҳаракатлар режаси (JCPOA) бўлиб, 2015 йилда Эрон ва P5+1 мамлакатлари гуруҳи (АҚШ, Россия, Хитой, Буюк Британия, Франция ва Германия) томонидан Европа Иттифоқи воситачилигида имзоланган. Битимнинг мақсади - халқаро санкцияларни бекор қилиш эвазига Эрон ядровий дастурининг фақат тинчлик характерини кафолатлаш.
2018 йилда Доналд Трамп маъмурияти даврида АҚШ келишувдан бир томонлама чиқиб, у Эроннинг ракета дастури ва унинг минтақадаги таъсирини ҳисобга олмаслигини маълум қилди. Шундан сўнг, Вашингтон Эронга қарши қатъий иқтисодий санкцияларни қайта тиклади.
Расмий равишда JCPOA ҳамон мавжуд, аммо амалда келишув тўлиқ ҳажмда ишламайди. Уни қайта тиклаш бўйича музокаралар ўзгарувчан муваффақият билан олиб борилмоқда ва Эрон ядровий дастури мавзуси мунтазам равишда халқаро кун тартибига қайтмоқда.
2025 йил ёзида АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари иттифоқчилар билан биргаликда Эрон ядровий дастурининг учта асосий объекти - Натанз, Фордо ва Исфаҳондаги объектларга йирик зарбалар берди. Бунга жавобан Эрон Қўшма Штатларнинг Қатардаги ҳарбий базасига баллистик ракеталар билан зарба берди. Кейинчалик вазият барқарорлашиб, куч ишлатиш тўхтатилди. Аммо вазият мураккаблигича қолмоқда.
Мавзуга оид
23:55 / 28.01.2026
Трамп олдида ожиз Америка
20:09 / 28.01.2026
WSJ: Хитой армиясининг энг юқори мартабали генерали АҚШга ядровий сирларни сиздиришда айбланмоқда
15:09 / 28.01.2026
АҚШдаги қор бўрони: ўнлаб қурбонлар, бекор қилинган минглаб авиарейслар ва ўзгараётган прогнозлар
14:42 / 28.01.2026