Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон аҳолиси 38,2 миллиондан ошди
2026 йил 1 январ ҳолатига мамлакатнинг доимий аҳолиси сони 38 236 704 нафарни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 693,5 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўп.
Фото: Kun.uz
Миллий статистика қўмитаси эълон қилган расмий маълумотларга кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони барқарор ўсишда давом этмоқда. 2026 йил бошига келиб мамлакат аҳолиси 38,2 миллиондан ошиб, демографик ўсиш суръатлари сақланиб қолгани қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида аҳоли сони энг юқори бўлган вилоятлар қуйидагича:
- Самарқанд вилояти — 4 379,8 минг киши;
- Фарғона вилояти — 4 223,0 минг киши;
- Қашқадарё вилояти — 3 717,0 минг киши;
- Андижон вилояти — 3 521,8 минг киши;
- Наманган вилояти — 3 190,8 минг киши.
Шунингдек, йирик аҳолига эга ҳудудлар қаторида:
- Тошкент шаҳри — 3 178,1 минг киши;
- Тошкент вилояти — 3 160,7 минг киши;
- Сурхондарё вилояти — 3 011,0 минг киши қайд этилган.
Қолган ҳудудларда эса аҳоли сони қуйидагича:
- Бухоро вилояти — 2 107,0 минг;
- Хоразм вилояти — 2 069,2 минг;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 2 053,2 минг;
- Жиззах вилояти — 1 566,9 минг;
- Навоий вилояти — 1 111,9 минг;
- Сирдарё вилояти — 946,3 минг киши.
Аҳоли сонининг ўсиши мамлакатда ижтимоий-иқтисодий жараёнлар, меҳнат бозори, таълим ва соғлиқни сақлаш тизимига бўлган талабни янада оширмоқда.
Мавзуга оид
14:23
Тошкент шаҳри ва Навоий вилояти саноат ишлаб чиқаришда етакчи
13:42
Янги объектлар қурилишининг қарийб ярми кичик бизнес ҳиссасига тўғри келди
16:20 / 28.01.2026
Янгиланган статистикада газ қазиб олишда 3,3 млрд кублик тафовут пайдо бўлди
14:27 / 28.01.2026