Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2025 йилда Ўзбекистонда қарийб 19 минг киши озодликдан маҳрум қилинди
Ўтган йили жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 79 554 кишига нисбатан 63 177 та жиноят иши кўриб чиқилган. Судланганларнинг 18 816 нафарига озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. 2024 йилда бу рақам 20 659 нафарни ташкил қилганди. Содир этилган жиноятлар улушида фирибгарлик, ЙТҲ содир этиш, ўғрилик, наркожиноят юқорилигича қолмоқда.
Фото: Shutterstock
2025 йилда Ўзбекистонда 18 816 нафар шахс суд ҳукми билан озодликдан маҳрум қилинган. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ўтган йили жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 79 554 кишига нисбатан 63 177 та жиноят иши кўриб чиқилган. 422 нафар шахс оқланиб, реабилитация қилинган.
2025 йилда судланган шахслар сони 63 340 нафарни ташкил этган. Шундан 18 816 кишига озодликдан маҳрум қилиш ва 43 531 кишига бошқа турдаги жазолар тайинланган. 993 нафар шахс шартли ҳукм қилинган.
Судланган шахсларнинг 55 829 таси эркак, 7 511 таси аёл, 23 973 нафари ёшлар (2 431 таси вояга етмаган) ва 2 830 таси 60 ёшдан ошган шахслар.
8 085 киши озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланиши муносабати билан суд залида қамоқдан озод қилинган. 15 992 нафар шахсга нисбатан эса дастлабки тергов органлари томонидан асоссиз равишда қўйилган моддалар айбловдан чиқариб ташланган ёки қайта малакаланган.
Шунингдек, 86 нафар шахсга кафолат хатлари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган. 35 572 киши жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиниб, 11 421 кишининг жазоси енгилроғи билан алмаштирилган.
Кўрилган ишларнинг аксариятини қуйидаги жиноятлар ташкил қилмоқда:
- фирибгарлик;
- транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш;
- ўғрилик;
- гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар;
- ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш;
- ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш;
- гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш;
- қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш;
- тақиқланган экинларни етиштириш;
- қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш билан боғлиқ жиноятлар ташкил этади.
Ярашув институтининг самарали қўлланиши натижасида 13 224 нафар шахс жиноий жавобгарликдан озод этилган.
Юқори инстанция судлари томонидан (апелляция, кассация ва тафтиш тартибида) 23 207 нафар шахсга нисбатан 18 801 та жиноят иши кўриб чиқилган. Уларда 892 нафар шахсга нисбатан биринчи инстанция судлари томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилиниб, 4 571 кишига чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилган.
Олий суднинг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан эса тафтиш тартибида 1 072 нафар шахсга нисбатан 915 та жиноят иши кўрилган. Уларда 325 нафар шахсга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилиб, 213 кишига қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорлар бекор қилинган.
Маълумот учун, 2024 йилда Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 77 995 нафар шахсга нисбатан 61 481 та жиноят иши кўриб чиқилган. Уларнинг 20 659 нафарига озодликдан махрум қилиш, 39 763 нафарига бошқа турдаги жазолар тайинланган. Оқланиб, реабилитация қилинганлар сони эса 723 нафарни ташкил этган.
Мавзуга оид
14:02 / 12.11.2025
РФда диверсиялар учун жиноий жавобгарлик 14 ёшдан жорий этилади
18:22 / 10.11.2025
Франция собиқ президенти Саркози қамоқдан озод этилади
14:08 / 29.10.2025
Швецияда 13–14 ёшлилар учун ҳибс марказлари жорий этилади
20:47 / 29.09.2025