Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФда диверсиялар учун жиноий жавобгарлик 14 ёшдан жорий этилади
Россия Давлат Думаси диверсияга оид фаолият учун жиноий жавобгарлик ёшини 16 ёшдан 14 ёшга туширувчи қонунни қабул қилди. Илгари унга барча фракциялардан 450 депутатдан 419 нафари имзо чеккан эди.
Россия Давлат Думаси 11 ноябр куни диверсия хусусиятидаги жиноятлар бўйича жиноий жавобгарлик ёшини 16 ёшдан 14 ёшга тушириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини иккинчи ва учинчи ўқишда қабул қилди.
Бундан ташқари, қабул қилинган қонун лойиҳаси вояга етмаганларни террорчилик ва диверсия фаолиятига жалб қилиш учун жазони кучайтиради, диверсия хусусиятидаги барча жиноятлар бўйича эскириш муддатларини бекор қилади ва диверсия ҳамжамияти аъзоларини шартли жазога ҳукм қилишни тақиқлайди. Диверсияларга алоқадор жиноятларда айбдор деб топилганларга жазонинг камида 3/4 қисмини ўтамасдан туриб, муддатидан илгари шартли равишда озод қилишга даъвогарлик қилиш тақиқланади.
Қонун лойиҳасининг ташаббускорлари сифатида 2025 йил 20 октябр куни Давлат Думага киритилган ҳужжатга барча фракцияларнинг 419 депутати кўрсатилган. Қуйи палата раиси ўринбосари Ирина Яровая буни бир қонун лойиҳаси учун имзолар сони бўйича рекорд деб атади.
«Север.Реалии» лойиҳаси 2025 йил август ойида ҳисоб-китоб қилганидек, Украинадаги уруш бошланганидан бери Россияда диверсия учун маҳкум қилинганлар орасида ҳар тўрт шахсдан бири ўспирин бўлган, аммо ўша пайтда жиноий жавобгарлик 16 ёшдан бошланган (янги қонун лойиҳасида — 14 ёшдан).
Шунингдек, 2025 йилнинг дастлабки олти ойи ичида РФда камида 42 нафар ўспирин терроризм ва диверсияга оид моддалар бўйича айбланиб қўлга олингани қайд этилди, деб ёзади журналистлар. Маълумотда айтилишича, бу рақам каттароқ бўлиши мумкин, чунки айрим ОАВ ва куч тузилмалари нашрларида «ўспиринлар гуруҳи» қўлга олингани ҳақида аниқ сони кўрсатилмасдан хабар берилган.
Мавзуга оид
16:23
Арманистон ҳукумати геосиёсий курсини ўзгартириш учун халқдан мандат олди — сиёсатшунослар
14:20
Россиядан кетган фуқароларнинг мол-мулки хатланиши мумкин
18:53 / 10.06.2026
Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёрлигини маълум қилди
08:45 / 09.06.2026