Жаҳон | 07:16
2702
2 дақиқада ўқилади

Дунёда ўрмонлар қисқармоқда: 2025 йилги динамика

Ўрмонлар Ер қуруқлигининг деярли учдан бир қисмини эгаллайди. Инфографикада 2025 йилда дунё мамлакатларида ўрмон майдони қандай ўзгаргани кўрсатилган. Ўрмон майдонидаги ўзгариш ўрмонларни кенгайтириш (кўпайтириш) билан кесиш (йўқ қилиш) ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланади.

Фото: AP

Ўрмонлар тупроқни эрозиядан ҳимоя қилади, кўплаб ҳайвон турлари учун яшаш муҳитини яратади ва сайёра иқлимига таъсир кўрсатади. Ҳар йили бутун дунё бўйлаб миллионлаб гектар ўрмон йўқ қилинади. Айрим мамлакатлар йўқотишларини ўрмон майдонларини қайта тиклаш орқали қоплашга ҳаракат қилади.

Бир йил ичида энг кўп ўрмон майдонини йўқотган мамлакат — Бразилия: 3,26 миллион гектар. Шунингдек, энг катта йўқотишлар қайд этилган мамлакатлар қаторида Ангола (510 минг гектар), Танзания (469 минг гектар), Камбоджа (309 минг гектар) ва Перу (299 минг гектар) бор.

Ўрмонларни тиклаш бўйича етакчи — Хитой: бир йилда ўрмон майдони 1,6 миллион гектарга ошган. Россияда 2025 йилда ўрмон майдонлари тахминан 840 минг гектарга кўпайган, Европанинг 27 та иттифоқи мамлакатларида эса — 208 минг гектарга.

2025 йилда дунё бўйлаб ўрмонларнинг умумий майдони тахминан беш миллион гектарга қисқарган. Катта йўқотишларга қарамай, 2000 йилдан бери вазият яхшиланган. Ўша пайтда сайёрадаги ўрмон йўқотишлари бир йилда 10 миллион гектарга етган эди.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид