Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди (фотолар)
Президент Шавкат Мирзиёев 30 январ куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.
«Тарихий хотира – миллат келажагининг мустаҳкам пойдевори. Ўзбекистоннинг мустақил давлат сифатида шаклланиши, давлатчилик асосларининг барпо этилишида Биринчи Президент Ислом Каримовнинг хизматлари беқиёс экани чуқур ҳурмат ва эътироф билан ёдга олинади.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва эътибори билан Биринчи Президентнинг хотираси абадийлаштирилди, Самарқандда унинг мақбараси барпо этилди. Ислом Каримов таваллуд топган 30 январ санасини нишонлаш эзгу анъанага айланди.
Маросим давомида Қуръон тиловат қилиниб, дуо ўқилди. Биринчи Президентнинг Ватан манфаатлари йўлидаги фаолияти, инсоний фазилатлари ёдга олинди», – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий ёдгорлик мажмуасида бўлиб ўтган маросимда Олий Мажлис палаталари, Президент Администрацияси ва ҳукумат вакиллари, илм-фан ва маданият намояндалари, жамоатчилик вакиллари иштирок этди.









Шунингдек, биринчи президентнинг Самарқанд ва Қарши шаҳарларидаги ҳайкаллари пойига ҳам гуллар қўйилиб, хотирасига эҳтиром кўрсатилган.
Мавзуга оид
18:41
Президент ҳузурида “Ўзбекнефтгаз”нинг келгусидаги устувор вазифалари кўриб чиқилди
08:51
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
22:34 / 29.01.2026