Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафтанинг иккинчи ярмида яна қор ёғиши мумкин
Ҳафта давомида Ўзбекистонда беқарор об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечалари +5…+10, кундуз кунлари +13…+18 даража атрофида бўлади. Жойларда ёғингарчилик ҳам кузатилади. Жума куни эса ҳаво яна совийди.
Фото: Kun.uz
Туркманистондан нам ҳаво массалари кириб келиши ҳисобига ушбу ҳафта давомида беқарор об-ҳаво кузатилади, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Душанба куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +11…+16 даража атрофида, шимолда +3…+8 даража бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, фақат 4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 2–3 февралда баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин.
Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +13…+18 даража атрофида бўлади.
Жума куни эса вазият ўзгаради, Ўзбекистонга Қозоғистон ҳудудидан совуқ ва нисбатан нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг ҳисобига республика бўйича 6 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади. Ҳарорат кун давомида пасаяди, кечаси ва кундузи +1…+6 даража, шимолда кечаси –7…–12 даража, кундузи 0…–5 даража бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин. 2–3 феврал кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Тошкент шаҳрида душанба вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 5–10 метр/сония тезликда эсади, 12–15 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат +13…+15 даража бўлади.
3 февралда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +7…+9 даража, кундузи +13…+15 даража бўлади.
4 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5…+7 даража, кундузи +16…+18 даража бўлади.
5 февралда вақти-вақти билан ёмғир ёғиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3–8 метр/сония тезликда эсади, 10–12 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7…+9 даража, кундузи +13…+15 даража бўлади.
6 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1…+6 даража бўлади.