Ўзбекистон | 11:25
3029
1 дақиқада ўқилади

Чироқчи туманига янги ҳоким тасдиқланди

Халқ депутатлари Чироқчи тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўриб чиқилиб, Баҳодир Худоёрович Худойқулов туман ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Фото: Қашқадарё вилояти ҳокимлиги

Бугун бўлиб ўтган сессияда депутатлар ташкилий масалани муҳокама қилди ва тегишли қарор қабул қилди. Қарорга кўра, Баҳодир Худойқулов Чироқчи тумани ҳокими этиб тасдиқланди.

Баҳодир Худойқулов 1985 йилда туғилган. У Самарқанд давлат университети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида 2018–2024 йилларда Чироқчи тумани прокурори вазифасида ишлаган. Тайинловга қадар эса Шаҳрисабз тумани прокурори лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Янги тайинлов муносабати билан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид