Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эронда оғир вазиятга тушган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари кўмагида Эрон ҳудудида оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқаро ватанга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Фото: "Дунё" АА
Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқароси ҳужжатлар билан боғлиқ муаммолар ва оғир молиявий аҳвол туфайли мамлакатнинг дипломатик ваколатхонасига мурожаат қилган.
Элчихона ходимлари зудлик билан унинг юртга қайтарилишини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирларни амалга оширди. Хусусан, Эрон расмий идоралари билан ҳамкорликда хорижга чиқиш визаси расмийлаштирилди.
Шунингдек, Эроннинг Zagros Air авиакомпанияси билан музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасида Теҳрон–Тошкент тўғридан тўғри рейси учун авиачипта имтиёзли шартларда сотиб олинди.
Дипломатик ваколатхона томонидан кўрсатилган амалий ёрдам туфайли фуқаро ватанга соғ-омон қайтарилди.
Мавзуга оид
08:30
Трамп: АҚШ Эронга режалаштирилган ҳужумни ортга сурди
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
23:00 / 18.05.2026
Покистон Саудия Арабистонига 8000 аскар юборди
22:24 / 18.05.2026