Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото ва видеоқайд орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди
Махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг қатъий рўйхати тасдиқланди. Шунингдек, ушбу ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаш муддатлари аниқ белгилаб қўйилди.
Янги тартибга кўра, фото ва видеоқайд қурилмалари орқали қуйидаги ҳуқуқбузарликлар қайд этилади:
- хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларига риоя этмаслик;
- транспорт воситасини бошқариш вақтида телефондан фойдаланиш;
- белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 кмдан кўп бўлмаган миқдорда ошириш;
- тўхташ ёки тўхтаб туриш қоидаларини бузиш;
- ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолатлар.
Шу билан бирга, мазкур ҳуқуқбузарликлар бўйича маъмурий жазо қўллаш муддатлари ҳам аниқ белгиланди.
Қайд этилишича, йўл қоидалари бузилгани фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланган тақдирда, маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 ойдан кечиктирмай қўлланади.
Агар маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилинса, жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан 1 йилдан кечиктирмай қўлланиши мумкин.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
13:04 / 03.05.2026
ППХ ходимини 14 ёшли қизга шилқимлик қилганликда айблаган йигит қамалди
00:03 / 13.04.2026