Жамият | 09:10
897
1 дақиқада ўқилади

Навоий кўчасида автобус ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жорий йилнинг 7 феврал куни соат 21:50 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Алишер Навоий кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди. Дастлабки маълумотларга кўра, 2002 йилда туғилган С.Ғ. бошқарувидаги YUTONG русумли автобус ҳамда 2006 йилда туғилган Л.Х. бошқарувидаги велосипед тўқнашган.

Фото: Ижтимоий тармоқлар

ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчисига шифокорлар томонидан биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати йўл ҳаракати қатнашчиларини ҳаракат қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид