Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорга норасмий бандликни бартараф этиш бўйича 1 ой муҳлат берилади
Норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида иш берувчи ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақини тўлиқ тўлаб берган тақдирда, маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
«2026 йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорига кўра, ҳоким ёрдамчиси хатлови асосида аниқланган норасмий бандлик ҳолатлари бўйича уларни бартараф этиш юзасидан «Ягона миллий меҳнат тизими»да иш берувчиларнинг шахсий кабинетига Давлат меҳнат инспекцияси томонидан огоҳлантириш хати юборилади.
Иш берувчи томонидан аниқланган қонунбузилиш ҳолати 3 иш куни ичида ихтиёрий равишда бартараф этилмаган тақдирда, ушбу ҳолат Давлат меҳнат инспекцияси томонидан текшириш ўтказиш учун асос ҳисобланади.
Норасмий бандлик ҳолати аниқланган кундан бошлаб 1 ой муддат ичида иш берувчи ходимлар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириб, ҳисобланган ойлик иш ҳақини тўлиқ тўлаб берган тақдирда, маъмурий жавобгарликдан озод этилади.
2026 йил 1 мартдан тадбиркорларнинг барқарорлик рейтингини аниқлашда қуйидаги қонунбузилиш ҳолатлари балларни камайтирувчи қўшимча мезон сифатида белгиланади:
- тасдиқланган норасмий бандлик ҳолатлари;
- ходимларга меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан паст ойлик иш ҳақларининг ҳисобланиши.
Мавзуга оид
20:00 / 08.06.2026
Битирувчиларининг бандлигини оширишга қаратилган янги механизмлар жорий этилади
07:31 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига трансплантация қилишга рухсат берилади
07:27 / 08.05.2026
Хусусий тиббиёт ташкилотларига давлат бюджети ҳисобидан хизмат кўрсатишга рухсат берилди
20:40 / 04.05.2026